Бугун 22 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Куртуа "Эл-класико" олдидан ҳакамлик масаласига тўхталди

Куртуа "Эл-класико" олдидан ҳакамлик масаласига тўхталди

"Реал" дарвозабони Тибо Куртуа "Барселона"га қарши муҳим учрашув арафасида ҳакамлар фаолияти ҳақидаги саволга жавоб берди.

Cope нашрининг ёзишича, бельгиялик футболчи "Эл-класико"да ҳакамлик билан боғлиқ эҳтимолий муаммолар уни ташвишлантирмаётганини билдирган.

"Ҳакамларга ишонаман. Улар ҳам инсон, албатта, адашишлари мумкин. Фақат бундай хатолар мунтазам равишда бир жамоа манфаатига хизмат қилмаслигига умид қиламан", — деди Куртуа.

Шу билан бирга, у айрим ҳакамлик қарорларини талқин қилишда аниқ мезонлар етишмаслигидан норози эканини яширмади.

"Барселона" ва "Реал" ўртасидаги баҳс 25 октябрь, якшанба куни "Камп Ноу" стадионида ўтказилиши белгиланган.

Ла Лигада тўққиз турдан кейин каталонияликлар 27 очко билан етакчилик қилмоқда. Мадридликлар эса 21 очко жамғариб, учинчи поғонани эгаллаб турибди.

Киритилди: Бугун 11:52. Ўқилди: 112 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!