Жорий йилнинг 26 май куни соат 13:20ларда, Марҳамат тумани "Дукчи Эшон" МФЙ Ипак йўли кўчасида ҳайдовчи 1993 йилда туғилган И.Ф. ўзининг "Cobalt" русумли автомашинасини қатнов қисмининг четига қўйиб тушлик қилиш учун ошхонага кириб кетган вақтида, об-ҳаво кескин ўзгариб, кучли шамол эсиши оқибатида чинор дарахти ушбу автомашина устига қулаб тушган.
Ушбу бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳеч кимга тан жароҳати етказилмаган, автомашина техник шикастланган.