Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Украина бўйича янги музокаралар раундини ўтказиш масаласи техник даражада муҳокама қилинмоқда ва ҳозирча аниқ саналар белгиланмаган.
«Ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Фақатгина барча расмий жараёнларни босқичма-босқич ўтиш керак. Ҳар икки томон ҳам янги музокара раунди бўйича таклиф этиладиган саналарни кутмоқда», — деди Кремль вакили.
Шу билан бирга, Песков Россия томони тайёрлаган меморандум мазмуни Украина билан муҳокама қилинмагани ва бу борада очиқ маълумот бермаслигини ҳам таъкидлади.