Бугун 23 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Кремль: АҚШнинг Эронга ядровий зарбаси — фалокат бўлади

Кремль: АҚШнинг Эронга ядровий зарбаси — фалокат бўлади

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ Эронга нисбатан тактик ядровий қурол қўллаш эҳтимоли ҳақидаги хабарларни «спекуляция» деб атади. У бундай сценарий фалокатли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.

«Ҳозир жуда кўп спекуляциялар бор. Бундай ҳолат фалокатга олиб келиши мумкин, аммо спекуляциялар шунчалик кўпки, уларни изоҳлашнинг ўзи қийин», — деди Песков ТАСС агентлигига берган изоҳида.

Бундан аввал Fox News телеканали мухбири Жеки Ҳайнрик Оқ уйдаги манбага таяниб, АҚШ Фордо ядровий объектига тактик ядровий қурол билан зарба бериш эҳтимолини рад этмаётгани ҳақида хабар берган эди. Унинг маълумотига кўра, Америка ҳарбийлари подзем объектларни йўқ қилишга қодир махсус бомбаларни ҳам самарали деб ҳисобламоқда.

The New York Times газетаси америкалик махсус хизматлар манбаларига таяниб, агар АҚШ Фордо ядровий объектига ҳужум қилса ёки Исроил Эрон Олий раҳнамоси аятолла Али Хаменеига суиқасд уюштирса, Теҳрон ядровий қурол яратишга қарор қилиши мумкинлигини маълум қилди. Бироқ, нашр ёзишича, Эрон ҳозирча бомба яратиш ҳақида якуний қарор қабул қилмаган.

2025 йил март ойида АҚШ Миллий разведка директори Тулси Габбард Эрон ҳарбий ядровий дастурини тиклаётгани бўйича ҳеч қандай далил йўқлигини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, аятолла Хаменеи 2003 йилда тўхтатилган лойиҳага қайтишни маъқулламаган.

Шунга қарамай, АҚШ президенти Дональд Трамп яқин вақтгача Эрон ядровий бомба яратиш арафасида бўлганини иддао қилмоқда. Журналистлар унга разведканинг бошқача фикрини эслатишганида, Трамп шундай деб жавоб берди: «Улар нима дегани менга қизиқ эмас. Менимча, улар [Эронликлар] жуда яқин эди».

Киритилди: 09:10 21.06.2025. Ўқилди: 1141 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!