Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Коронавирусдан соғайиб чиққанларда ичак тизими касалликлари кузатиладими?

Коронавирусдан соғайиб чиққанларда ичак тизими касалликлари кузатиладими?

Коронавирус кўп беморларда ошқозон-ичак тизими касаллиги билан кечиши кузатилмоқда. Баъзиларда эса, нафас йўллари жароҳатланиши билан кечса-да, бу касаллик жараёнида ичилган дори воситалар таъсирида ошқозон-ичак тизимида кўпгина ўзгаришлар келиб чиқмоқда. Бугунги кунда касалланиб тузалган кўпгина беморлар ошқозон ичак тизми муаммолари билан мурожаат этмоқда.

Бунинг бир неча сабаблари бор:

1.Коронавирус инфекцияси ичак эпителиоцитларини жароҳатлаши боис ошқозон ва ичакда кучли ўзгариш бўлиб кучли ич кетиши кузатилади.

2.Касаллик кечувида ошқозон-ичак тизими жароҳатланмаса-да, баъзи кучли дори воситаларининг (айниқса, антибиотиклар) ножўя таъсири оқибатида ич кетиши кузатилади;

3.Коронавирус касаллиги жараёнида ошқозон-ичак тизими шиллиқ қавати жароҳатланмайди, аммо умумий яллиғланиш таъсир қилиб туради, нотўғри овқатланиш, шунингдек, қовурилган, аччиқ, нордон овқатларни истеъмол қилиш билан ошқозон ичак тизимида ўзгариш кузатилади ва ич кетиш мумкин.

Бу ҳолатларнинг биронтаси кузатилса, албатта, шифокорга мурожаат этиш керак. Умумий қон, пешоб ва ахлат тахлилларини топшириш, керак бўлса, яна бошқа инструментал текширувлардан ўтиш керак бўлади. Айниқса, сурункали равишда ич кетиши кузатилган беморлардан шифокор назорати остида касаллик сабабини аниқлаш ҳамда даволаниш талаб этилади, дейди ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева.

Киритилди: 19:08 30.11.2020. Ўқилди: 2199 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!