Бугун 27 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик касалланишлар сони яна 90 дан ошди

A A A
Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик касалланишлар сони яна 90 дан ошди

2022 йил 7 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 241 минг 468 (+91) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 5 нафари Андижон вилоятида, 4 нафари Бухоро вилоятида, 6 нафари Жиззах вилоятида, 5 сафари Қашқадарё вилоятида, 4 нафари Навоий вилоятида, 6 нафари Наманган вилоятида, 9 нафари Самарқанд вилоятида, 2 нафари Сирдарё вилоятида, 6 нафари Сурхондарё вилоятида, 7 нафари Фарғона вилоятида, 5 нафари Хоразм вилоятида, 6 нафари Тошкент вилоятида, 18 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида Бухоро вилоятида 9 нафар, Қашқадарё вилоятида 8 нафар, Наманган вилоятида 10 нафар, Сурхондарё вилоятида 3 нафар, Фарғона вилоятида 16 нафар, Тошкент вилоятида 5 нафар, Тошкент шаҳрида 21 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 238 минг 514 (+72) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Киритилди: 10:42 08.07.2022. Ўқилди: 2078 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!