"АҚШ Эрон билан урушга киришди, агар Теҳрон билан зиддият давом этса, Исроил бутунлай йўқ бўлиб кетишига маҳкум эди", - деди Эрон олий раҳбари.
Шунингдек, Эрон олий раҳбари Эрон ҳам АҚШни мағлуб этганини айтди. "АҚШ президенти Эрон "таслим бўлиши" кераклигини айтди! Гап энди уранни бойитиш ҳақида эмас, балки Эроннинг таслим бўлиши ҳақида бормоқда. Албатта, бу сўзлар Америка президенти учун жуда баландлик қилди, деди Хоманаий.
Аввалроқ, Эрон олий раҳбари можародан кейин Теҳрон Исроил устидан ғалаба қозонганини эълон қилди.