Бугун 27 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

“Трамп бизнинг ички ҳуқуқий ва суд ишларимизга аралашмагани маъқул”

“Трамп бизнинг ички ҳуқуқий ва суд ишларимизга аралашмагани маъқул”

Трампдан Исроил ички ишларига аралашмаслик сўралди.

Бунга АҚШ президентининг бош вазир Бинямин Нетаняхуга нисбатан суд жараёнини бекор қилишга чақиргани сабаб бўлди. “Трамп бизнинг ички ҳуқуқий ва суд ишларимизга аралашмагани маъқул”, деди Исроил мухолифати етакчиси Яир Лапид.

Маълумот ўрнида, Исроил бош вазири порахўрлик ва фирибгарликда айбланмоқда.

АҚШ президенти Исроил бош вазирининг узоқ вақтдан бери сиёсий сабабларга кўра судга чақирилганидан норозилигини билдирди. Бу “адолатли суд”ни тўхтатиш керак”, – дея хулоса қилди АҚШ президенти.


Киритилди: 20:45 26.06.2025. Ўқилди: 1413 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!