Бугун 22 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Конгода маҳаллий ёшлар Эбола билан касалланганлар даволанаётган марказни ёқиб юборишди

Конгода маҳаллий ёшлар Эбола билан касалланганлар даволанаётган марказни ёқиб юборишди

Конгонинг Рвампаре шаҳрида Эбола вируси билан касалланган беморлар даволанаётган марказга ўт қўйиб юборилди, дея хабар бермоқда «Associated Press» агентлиги.

Агентлик маълумотларига кўра, ушбу ёнғинни маҳаллий ёшлар содир этган. Бунга уларга Эбола вирусидан вафот этган деб тахмин қилинаётган дўстининг жасадини олиб кетишга рухсат берилмагани сабаб бўлган.

Катта комиссар ўринбосари Жан-Клод Мукендининг таъкидлашича, ёшлар Эбола вирусини юқтириб олган одамни дафн этиш қоидаларидан бехабар бўлишган.

«Унинг оиласи, дўстлари ва бошқа ёшлар, Эбола вируси авж олган даврда расмий ҳукумат томонидан берилган аниқ кўрсатмаларга қарамай, жасадни дафн этиш учун уйларига олиб кетмоқчи бўлишган. Ваҳоланки, барча жасадлар белгиланган махсус қоидаларга мувофиқ кўмилиши шарт», — деди у.

Киритилди: Бугун 09:45. Ўқилди: 189 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!