Бугун 1 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Киев Минскнинг таклифини рад этди

Киев Минскнинг таклифини рад этди

Украина Ташқи ишлар вазирлиги Беларус томонининг тинчлик музокараларида иштирок этиш ташаббусини рад этди.

Украина Ташқи ишлар вазирлигининг Телеграм-каналидаги хабарда айтилишича, улар Минскдан қилинган баёнотни «ҳайрат билан қабул қилишган».

Бир кун аввал Беларус ташқи ишлар вазири ўринбосари Юрий Амбразевич Минск Украина бўйича тинчлик музокараларида иштирок этишга даъвогарлигини ва якуний келишувларда унинг манфаатлари ҳисобга олиниши кераклигини айтди. У Беларус томони Украинадаги эскалациянинг олдини олиш учун тинчликпарвар чоралар кўрганини эслатди, шунингдек, Минск учун ўз хавфсизлиги кафолатларини олиш муҳимлигини таъкидлади.

Киритилди: 21:00 17.12.2024. Ўқилди: 2580 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!