2026 йил 5 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суғоришда сув йўқотишларини камайтириш ва сув танқислигининг олдини олиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Аҳолининг сувни асрашдаги бефарқлиги ва уни исрофгарчилигига йўл қўйиб берилаётган бир замонда бу қарорнинг қабул қилиниши айни муддао бўлди.
Ушбу ҳужжатнинг ижроси орқали мамлакат ҳудудидаги мавжуд сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланишга эришилади.
Қарорга мувофиқ, сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги сув йўқотилиши юқори бўлган 389 км каналларни реконструкция қилиш ва бетонлаштириш назарда тутилган. Яъни, йилига ўртача 206 млн метр куб сув ресурсларини ҳамда 26 млн киловатт соат электр энергиясини иқтисод қилинади, суғориладиган 159 минг гектар ерларнинг сув таъминотини яхшиланади.
2026 йил давомида каналлар ва суғориш тармоқларини бетонлаштириш ишлари учун 480 млрд сўм, сув танқислигининг олдини олиш билан боғлиқ чора-тадбирлар учун 120 млрд сўм йўналтирилади.
Ушбу амалга оширилиши режалаштирилган ишлар натижасида суғориладиган ерларнинг сув таъминотини яхшилаш, сув танқислиги шароитида ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги ҳосилдорлигини ошириш, озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга эришилади.