Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Каттақўрғон туманидаги “M.A.” фермер хўжалиги раҳбари Г.Р. тижорат мақсадида сув насосларини электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри улаб, 2,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.