Йўлдан адашиб қолган фуқаро денгиз сатҳидан тахминан 2000 метр баландликда қолиб кетган.
Қайд этилишича, шу йилнинг 25 май куни соат 17:35 да Тошкент вилояти ФВБга Бўстонлиқ тумани ҳудудидаги “Катта чимён“ тоғига икки нафар фуқаро сайр қилиш мақсадида бориб, улардан бири йўлдан адашиб қолиши натижасида тоғдан тушолмай қолганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Келиб тушган хабарга асосан Чимён ёнғин-қутқарув отрядидан бир гуруҳ қутқарувчилар айтилган манзилга етиб борган ва фуқароб аландликдан хавфсиз ҳудудга олиб тушилган. Тан жароҳати олганлар йўқ.