Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Канцлер Олаф Шолцнинг Ўзбекистонга келишдан мақсади нима?

Канцлер Олаф Шолцнинг Ўзбекистонга келишдан мақсади нима?

Германия канцлери Қозоғистон ва Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади.

15-17 сентябр кунлари Германия канцлери Олаф Шолц Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташриф буюриб, "C5+1” формати, яъни беш постсовет республикаси ва Германия саммитида иштирок этади. Ушбу форматга юқорида қайд этилган давлатлардан ташқари Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон ҳам киради.

"Ўйлашимча, асосий эътибор минтақа билан иқтисодий муносабатларни яхшилашга қаратилади", — дея изоҳ берди Германия ташқи сиёсат жамияти эксперти Штефан Майстер ташриф ҳақида.

Шунингдек, саммит доирасида миграция соҳасида келишув имзоланиши кутилмоқда.Ўзбекистон Германияга ноқонуний миграциянинг (жумладан Афғонистондан) чекланишида ёрдам бериши мумкин, шунингдек, ўз фуқаролари учун Германияга меҳнат миграцияси шартларини соддалаштирмоқчи.

"Германия узоқ вақтдан бери Европа Иттифоқи доирасида Марказий Осиё билан ҳамкорликни илгари сурмоқда", — деб ёзади "Фан ва сиёсат" жамғармаси ҳисоботи муаллифлари.

Сиёсий таҳлилчиларнинг фикрича, 2023 йилда Берлинда бўлиб ўтган "C5+1" саммитидан кейинги бир йил ичида катта ўзгаришлар бўлмаган.

Киритилди: 17:10 15.09.2024. Ўқилди: 12000 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!