Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Камбағал оилалар реестрига киритилган айрим оилаларга субсидия ажратилади

Камбағал оилалар реестрига киритилган айрим оилаларга субсидия ажратилади

Президент фармонига кўра:

2025 йил 1 апрелдан “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали, 2025 йил 1 сентябрдан эса “Аёллар дафтари” жамғармалари орқали тўланадиган бир марталик моддий ёрдамлар ўрнига кам таъминланган оилалар учун назарда тутилган нафақалар тўланади.

2025 йил 1 майдан “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари ҳисобидан даволаш ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш харажатлари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали молиялаштирилади.

2025 йил 1 апрелдан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдам ўрнига ушбу ҳудудларда яшовчи Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга уй-жойида артезиан қудуқ қазиш, сув насосларини ўрнатиш ҳамда ичимлик сув фильтрларини харид қилиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби жорий этилади.

❕Бунда субсидия харажатларнинг 90 фоизи, бироқ БҲМнинг 30 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда ажратилади.

2025 йил 1 майдан озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларга БҲМнинг 6 баравари миқдоридаги бир марталик нафақа пули “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари орқали тўланади.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармалари ташкил этилади.

Киритилди: 14:19 12.02.2025. Ўқилди: 962 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!