Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Кая Каллас Жануби-Шарқий Осиёдаги ҳамкор давлатларни Яқин Шарқ можароси туфайли ёқилғи танқислиги юзага келган бир пайтда нефть етказиб бериш учун Россияга мурожаат қилмасликка чақирди.
Каллас бу баёнотни Брунейда Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси ташқи ишлар вазирлари билан учрашувдан сўнг маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Россия АҚШ-Исроил урушидан фойда кўрган, бу уруш дунё нефтининг бешдан бир қисми ва бошқа зарур товарларнинг асосий юк ташиш йўли бўлган Ҳормуз бўғозини ёпиб қўйган.
"Шунчаки эслатиб ўтаманки, нефть даромадлари Россия (Украинага қарши) урушни молиялаштириш учун фойдаланадиган маблағдир. Биз урушнинг тугашини кўришдан манфаатдормиз", деди у журналистларга.
Каллас Европа Иттифоқи энергия манбаларини диверсификация қилиш ва Россиядан етказиб беришни рад этиш тарафдори эканлигини таъкидлади.