Ҳодиса оролнинг шимолидаги бурилишларга бой соҳил йўлида содир бўлган. Номаълум сабабларга кўра автобус йўл четидаги тўсиқни бузиб ўтиб, қояларга қулаган. Маҳаллий ҳокимият қурбонлар сони яна ортиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.
Қутқарув ишлари ҳудуднинг бориш қийин бўлгани сабабли мураккаб кечмоқда. Автобус қулаган жойга машиналарда етиб боришнинг имкони йўқ, шунинг учун қутқарувчилар у ерга пиёда тушишга мажбур бўлган. Айрим йўловчилар вайроналар остида қисилиб қолган, бошқалари эса автобусдан отилиб кетган.
Оғир жароҳат олган бир неча тирик қолган йўловчи шифохоналарга етказилган. Уларнинг айримлари ҳануз оғир аҳволда.