Бугун 26 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Жиззахда таълим тизими раҳбари пора билан ушланди

Жиззахда таълим тизими раҳбари пора билан ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Жиззах вилоятидаги таълим тизими масъули пора олаётган вақтида қўлга олинди.

Маълумотларга кўра, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи текширув ўтказмаслик эвазига боғча раҳбаридан 4,8 млн сўм талаб қилган ва пулни олган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давомида 167, 209 ва 243-моддаларда назарда тутилган бошқа қонунбузилишлар ҳам аниқланган.

Киритилди: Бугун 18:32. Ўқилди: 329 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!