Бугун 23 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Жиззахда коррупсиявий жиноятлар натижасида давлат ва жамият манфаатларига 86 млрд сўм зарар етказилган

Жиззахда коррупсиявий жиноятлар натижасида давлат ва жамият манфаатларига 86 млрд сўм зарар етказилган

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигида Коррупсияга қарши курашиш миллий кенгашининг бугун Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида бўлиб ўтган сайёр мажлисида вилоятда жиноятчилик ҳолати ва коррупсияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг асосий сабаблари танқидий муҳокама қилинди.

Таҳлилларига кўра, вилоят бўйича 2024-йил давомида 412 нафар шахс томонидан 303 та, жорий йилнинг 1-чорагида эса 88 нафар шахс томонидан 71 та коррупсияга оид жиноят содир этилган. Оқибатда 2024-йилда коррупсиявий жиноятлар натижасида давлат ва жамият манфаатларига 86 млрд сўм зарар етказилган.

Агентлик директори Акмал Бурханов бошчилигидаги Республика идоралараро ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг 21-26 апрел кунлари Жиззах шаҳар, Шароф Рашидов, Бахмал, Ғаллаорол ва Мирзачўл туманларидаги коррупсия ҳолати энг кўп юзага келаётган соғлиқни сақлаш, бандлик, банк, мактабгача ва мактаб таълими, кадастр-қурилиш соҳаларида 60 дан ортиқ обект ҳамда маҳаллада ўтказилган ўрганишлар ҳам қатор камчилик ва муаммоларни яққол очиб берди.

Мажлисда Акмал Бурханов ушбу ўрганиш якунлари бўйича ахборот берди.

Мазкур соҳаларда коррупсияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш, шунингдек, унга имкон бераётган шарт-шароитларни барвақт аниқлаш ва бартараф этиш ишлари етарли даражада ташкил этилмаганлигининг гувоҳи бўлдик, хусусан, фуқароларга давлат хизматларини кўрсатиш жараёнларида "инсон омили" устувор бўлиб қолаётгани, маълумотлар очиқлиги таъминланмаётгани ҳамда ташкилотларнинг ташкилий-ташвиқот ишлари қониқарсиз даражада эканлиги маълум бўлди.
- деди А.Бурханов.

Ўрганишлар мобайнида камбағалликни қисқартириш ва
бандлик соҳасида 7 нафар, кадастр 5 нафар, қурилиш 4 нафар, банк ва соғлиқни сақлаш соҳасида 1 нафар
дан ходим муқаддам
коррупсияга оид жиноят содир этган
лиги учун жиноий жавобгарликка тортилганлиги аниқланди.

Шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган 12 нафар давлат хизматчисига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 193⁴-моддаси асосида маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Аниқланган камчиликлар юзасидан мутасадди раҳбарларнинг шахсий жавобгарлигини белгилаш, ижро интизомини ошириш ва тегишли раҳбарларга нисбатан қатъий чоралар кўриш бўйича Миллий кенгашга таклиф киритилди.

Қайд этилган масалалар юзасидан соҳаларга масъул бўлган раҳбарлар томонидан тушунтириш берилди.

Мажлисда
Шароф Рашидов туманини “Коррупсиядан холи ҳудуд
”га айлантиришга оид алоҳида амалий чора-тадбирлар белгиланди.

Муҳокама якуни бўйича масъуллар зиммасига тегишли вазифалар юкланди.

Киритилди: 14:28 21.05.2025. Ўқилди: 485 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!