Шимолий Кореянинг энг янги эсминеци Чонгжин портида сувга туширилаётган вақтда ағдарилиб, ён томонида ётиб қолди. Бахтсиз ҳодиса 21-май куни Ким Чен Иннинг кўз ўнгида содир бўлган.
Ким воқеани "эҳтиётсизлик, масъулиятсизлик ва илмий асоссиз туфайли юзага келган жиноят" деб атади ва июн ойига қадар кемани тиклашни талаб қилди. Бу масала Меҳнат партияси Марказий Қўмитасининг пленумида кўриб чиқилади.
Кема номи ошкор этилмаган, аммо у Чой Хюн синфига тегишли эканлиги тахмин қилинмоқда. Унинг сув алмашинуви тахминан 5 минг тоннани ташкил қилади. Қайта тиклангач, у КХДР денгиз флотидаги энг йирикларидан бирига айланади.