Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида ноқоқуний йўллар билан АҚШга юбориш эвазига пул олган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Жиззах вилоятида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Шароф Рашидов туманида яшовчи фуқаро Н.Б. Зарбдор туманидан бўлган А.А.ни гўёки Мексика орқали АҚШга ишга жўнатиш баҳонасида алдагани аниқланган. У фуқародан жами 200 миллион сўм (шу жумладан 11,2 минг доллар ва 50 миллион сўм) олмоқчи бўлган вақтда қўлга олинган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговгача текширув ишлари олиб борилмоқда.