Бугун 29 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Жавоҳир Синдоров — FIDE Excellence Awards 2026 мукофотида “Best Chess Player (Male)” — энг яхши эркак шахматчи номинациясида ғолиб бўлди

Жавоҳир Синдоров — FIDE Excellence Awards 2026 мукофотида “Best Chess Player (Male)” — энг яхши эркак шахматчи номинациясида ғолиб бўлди

Кўпчилик буни Олимпиаданинг энг яхши ўйинчиси, деб адаштирмоқда ва нега Нодирбекка беришмади, деб сўраяпти.

FIDE Excellence Awards — бу FIDE томонидан янги ташкил этилган ва илк марта топширилаётган мукофот бўлиб, у охирги 2 йилда шахмат оламидаги энг яхшиларни тақдирлайди.

Яъни Жавоҳир Синдоров охирги 2 йил ичидаги энг зўр эркак шахматчи, деб топилди. Бу 100% тўғри ва кутилган қарор, бу бўйича ҳеч қанақа баҳс бўлмаслиги керак. Чунки Жавоҳир 2 йилда дунёнинг ТОП-4 ўйинчисига айланди, Жаҳон кубогини ютди, Номзодлар турнирида тарихий рекорд ўрнатиб, ҳеч ким шу пайтгача кўрсата олмаган натижани қайд этди, ҳамма рақибларини тор-мор қилди.

Киритилди: 22:53 27.09.2026. Ўқилди: 684 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!