Бугун 28 октябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Жаримани қайнота тўлади: Андижонда куёв хотинининг машинасида 68 марта қоидабузарлик қилгани аниқланди

Жаримани қайнота тўлади: Андижонда куёв хотинининг машинасида 68 марта қоидабузарлик қилгани аниқланди

Андижон вилоятида куёв хотинининг машинасида 68 марта қоидабузарлик қилгани аниқланди.

Унга кўра, Андижон шаҳрида яшовчи М.А. турмуш ўртоғининг эгалигида бўлган Lacetti’ни бошқариб, йўлларда ҳаракатланиш тезлигини мунтазам равишда меъёридан ошириб келган. Натижада 68 маротаба маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ органлари томонидан Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлимига келиб тушган жарима солиш тўғрисидаги 68 та қарорларга мувофиқ М.У.дан жами 28 миллион сўм ундирилиши белгиланган. Бўлим давлат ижрочиси автомашина эгасини жарима пулларини тўлаши юзасидан огоҳлантирган. Шунингдек, қарздорлик тўланмагани сабабли автомашина жарима майдонига олиб кириб қўйилган.

Шу сабабли куёви М.А. бошқарувида содир этилган 68 та жарима учун қайнота 28 миллион сўм миқдоридаги маъмурий жарималарни тўлаб беришини билдирди ва қизининг эгалигидаги автомашинани жарима майдонидан олиб чиқди.

Киритилди: 18:30 20.06.2024. Ўқилди: 1556 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!