Якшанба куни эрталаб Жанубий Кореянинг жануби-шарқий минтақасини қамраб олган ўрмон ёнғинлари натижасида дастлабки маълумотларга кўра, тўрт киши ҳалок бўлди ва олти киши жароҳатланди.
Бу ҳақда расмийларга таяниб, Yonhap агентлиги хабар берди.
Ёнғин тарқалишига кучли шамол сабаб бўлмоқда, дея таъкидлайди агентлик.
"Ўрмон ёнғинлари қуруқ об-ҳаво туфайли тез тез кенгроқ ҳудудларга тарқалиб, одамлар ҳаётига таҳдид солмоқда”, — деди Табиий офатларни бошқариш маркази директори ўринбосари Ли Хан Гён ёнғинларни ўчириш учун барча саъй-ҳаракатларни ишга солишга ваъда берди.