Бугун 21 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Жанубий Корея ва Ҳиндистон энергия таъминоти бўйича иттифоқ тузмоқда

Жанубий Корея ва Ҳиндистон энергия таъминоти бўйича иттифоқ тузмоқда

Жанубий Корея ва Ҳиндистон Яқин Шарқдаги уруш ортидан юзага келган хатарлар фонида энергия таъминоти занжирларини мустаҳкамлаш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олди.

Бу ҳақда Жанубий Корея президенти Ли Же Мён Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан Нью-Деҳлидаги саммитдан сўнг маълум қилди.

Томонлар нефть-кимё саноати учун муҳим хомашё ҳисобланган нафта ва бошқа стратегик ресурсларни барқарор етказиб бериш масаласига алоҳида эътибор қаратди.

Шунингдек, икки давлат савдо ва инвестицияларни кенгайтириш, муҳим минераллар, энергетика, сунъий интеллект, молия ва кемасозлик соҳаларида янги лойиҳаларни йўлга қўйишга келишди.

Сеул ва Нью-Деҳли ўзаро савдо ҳажмини 2030 йилгача 25 миллиард доллардан 50 миллиард долларга етказишни режалаштирмоқда.

Саммит якунларига кўра, иқтисодий ҳамкорлик, кемасозлик, технология ва маданий алмашинувга оид 15 та ҳужжат имзоланди.

Киритилди: 22:05 20.04.2026. Ўқилди: 196 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!