Эронлик ядро физиги олими Моҳсен Фахризоданинг ўғли отаси бир пайтлар мамлакатда ядро қуролидан ҳам кучлироқ имкониятлар мавжудлигига ишора қилганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Теҳроннинг атом бомбаси бор-йўқлиги ҳақидаги саволга олим: "Эронлик мутахассислар шундай билим даражасига етишганки, ядро қуроли уларнинг ёнида шунчаки 'ҳазилъдек туюлади", — деб жавоб берган.
Олим, шунингдек, келажакдаги ҳарбий можаролар ядровий хусусиятга эга бўлмаслигини таъкидлаган. Шу билан бирга, Фахризоданинг ўғли Эроннинг барча атом тадқиқотлари фақат мудофаа мақсадида олиб борилганини ҳамда мамлакатга қарши эҳтимолий ядровий ҳужум содир бўлган тақдирда жавоб чораларини кўришга қаратилганини урғулади.