Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

"Нетаняху ҳеч қандай шароитда, ҳатто яна бир дақиқа бўлса ҳам, ўз лавозимида қолмаслиги керак"

"Нетаняху ҳеч қандай шароитда, ҳатто яна бир дақиқа бўлса ҳам, ўз лавозимида қолмаслиги керак"

Исроилнинг янги ҳукуматини шакллантириш жараёнида иштирок этаётган Гади Айзенкот:

"Лавозимидан кетаётган Бош вазир Нетаняху ва унинг яқин атрофдагиларининг хатти-ҳаракатлари Исроил демократиясига нисбатан реал, бевосита ва зудлик билан бартараф этилиши лозим бўлган таҳдидни юзага келтирмоқда.

Исроилда коррупция, бузиб кўрсатиш ёки шахсий сиёсий мавқеини сақлаб қолиш йўлида суиистеъмол қилиш ҳолатларига дуч келмаган бирорта соҳа қолмади. Барча чегаралар олиб ташланди, ҳеч қандай тамойилларга амал қилинмади.

Нетаняху ҳеч қандай шароитда, ҳатто яна бир дақиқа бўлса ҳам, ўз лавозимида қолмаслиги керак. Шунингдек, у Бош вазир бўлиб турган пайтда Исроил янги сайловларга тортилмаслиги лозим. Шубҳасизки, у ҳокимиятда экан, Исроилда эркин ва адолатли сайловлар ўтказишнинг имкони йўқ. Айни пайтда олиб бораётган барча коалиция музокараларимда менга йўл-йўриқ бўлаётган асосий тамойил — шу."

Киритилди: Бугун 16:21. Ўқилди: 1024 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар