Британиянинг собиқ раҳбари Борис Жонсон Россия Ташқи ишлар вазири Лавров уни кўп миқдорда ароқ ичишга мажбурлаганидан шикоят қилди
Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон Москвага ташрифи чоғида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров уни ёнаётган камин олдида ўтириб, кўп миқдорда ароқ ичишга мажбурлаганидан шикоят қилди. Британиялик сиёсатчи Россия ташқи ишлар вазирини “даҳшатли” ва “мутлақо умидсиз” одам деб атади.
2017 йил декабрь ойида Россия пойтахтига Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари сифатида қилган сафарини эслаб, Жонсон икки томонлама муносабатларни қайта тиклашга умид қилганини ва Россия президенти Владимир Путин билан учрашув ўтказишни истаганини таъкидлади. Бироқ, давлат раҳбари уни қабул қилмади, шунинг учун Сергей Лавров билан музокаралар олиб боришга тўғри келди.
Собиқ бош вазирнинг сўзларига кўра, Россия вазири билан учрашувдаги муҳит “Виктория даври хусусий ўғил болалар мактабидаги қандайдир жазога” ўхшарди. Жонсон учрашувнинг ўзи у учун азобли бўлганини ва музокаралар охир-оқибат тўлиқ муваффақиятсизликка учраганини, мутлақо ҳеч қандай натижа бермаганини таъкидлади.