Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Украинанинг Днипро шаҳрида одамлар йўлни тўсиб қўйишди

Украинанинг Днипро шаҳрида одамлар йўлни тўсиб қўйишди

Хабар қилинишича, Россия ҳужумлари натижасида улар уч кундан бери электр энергияси ва сувсиз қолишган. Шунингдек, Россия томонидан муҳим инфратузилма объектига уюштирилган ҳужумдан сўнг, Запороже деярли тўлиқ электр энергиясиз қолди. Вилоят ҳарбий маъмурияти хабарига кўра, сув таъминоти ва иситиш тизимида ҳам муаммолар кузатилмоқда. Днепропетровск вилоятининг Каменский туманларидаги айрим аҳоли пунктларида ҳам электр энергияси узилиб қолган. Шифохоналар ва муҳим инфратузилма объектлари генераторлар ёрдамида ишламоқда.

Зеленскийнинг айтишича, Россия Украина ҳудудларидан бирини танлаб олиб, бир неча кун давомида унинг энергетика инфратузилмасини атайлаб вайрон қилмоқда. "Россияликлар шундай ҳаракат қилишади: улар битта ҳудудни аниқ нишон сифатида танлаб оладилар ва бир неча кун давомида зарбаларни фақат ўша ҳудудга — электр тармоқлари, подстанциялар ва бошқа барча инфратузилма объектларига қаратадилар", — деди президент.

Сентябр ойи бошидан буён энг кўп зарбалар Днепропетровск (131 та) ва Киев (125 та) вилоятларида қайд этилган. Шунингдек, Житомир ва Суми вилоятларида ҳам юздан ортиқ зарба берилган.

Айни пайтда Запороже ва Днепропетровск вилоятларида вазият айниқса оғир. Россия ҳужумлари оқибатида кенг кўламли электр узилишлари давом этмоқда, тинимсиз зарбалар ва ҳаво ҳужуми ҳақидаги огоҳлантиришлар эса таъмирлаш ишларини қийинлаштирмоқда.

Киритилди: Бугун 10:02. Ўқилди: 571 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар