Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Жанубий Корея Марказий Осиёда ўз “Ипак йўли”ни қурмоқчи

Жанубий Корея Марказий Осиёда ўз “Ипак йўли”ни қурмоқчи

Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёль Марказий Осиё давлатларига сафарини бошлади. Туркманистон, Ўзбекистон ва Қозоғистонга режалаштирилган ташрифнинг асосий мақсади ноёб тупроқ металлари етказиб бериш, саноат тармоқларида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига қаратилган.

10 июнь куни бошланган сафар 15 июнга қадар давом этади. Ашхободда Корея раҳбари Президент Сердар Бердимуҳамедов билан учрашиб, ҳамкорлик меморандумини имзолайди. Остонада эса мартабали меҳмон Қосим-Жомарт Тоқаев ва Қозоғистонда истиқомат қилувчи этник корейслар вакиллари билан учрашади. Юн Сок Ёль Тоқаев билан стратегик ҳамкорликни чуқурлаштириш мавзусини ҳам муҳокама қилади.

Корея Республикаси етакчисининг мамлакатимизга ташрифи дастуридан Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашув ўрин олган. Яқин ҳамкор икки давлат раҳбарлари қўшма бизнес-форумда ҳам иштирок этади.

Умуман, жаноб Юн Сок Ёль эркинлик, тинчлик ва фаровонликни таъминлаш мақсадида Жанубий Корея – Марказий Осиё “Silk Road-K” ташаббусини илгари суриш ниятида.

Киритилди: 05:58 12.06.2024. Ўқилди: 1243 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!