Юзлаб изроилликлар мамлакатни денгиз йўли орқали тарк этишга уриниб, бунга минглаб доллар таклиф қилмоқда, деб ёзади Исроил нашри Haaretz. Манбанинг хабар беришича, кичик сайр қайиқчалари аллақачон 10 кишигача бўлган гуруҳларни яширинча Ҳерцлия, Ҳайфа ва Ашкелон портларидан олиб чиқишни бошлаган.
Юзага келаётган оммавий чиқишга жавобан Исроил ҳукумати уни жиловлаш чораларини кўрмоқда. Нашр ёзишича, кўчманчилар “жонли қалқон” сифатида ишлатилмоқда, шунингдек, оммавий чиқишни тўхтатиш учун бошқа усуллар ҳам ишлаб чиқилмоқда.