Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Италия мудофаа вазири: НАТО бу кўринишда маъносиз бўлиб қолган

Италия мудофаа вазири: НАТО бу кўринишда маъносиз бўлиб қолган

Италия мудофаа вазири Гвидо Крозетто НАТО ҳозирги кўринишда «энди мавжуд бўлиши учун сабаб йўқ»лигини маълум қилди. Шунингдек, Европа Иттифоқи ва БМТ глобал саҳнада ўз аҳамиятини йўқотганини таъкидлади. Падуя шаҳрида бўлиб ўтган конференцияда сўзга чиққан вазир, дунё ўзгарганини ва Ғарб энди унинг маркази эмаслигини қайд этди.

Крозеттонинг сўзларига кўра, альянс ё радикал тарзда қайта шаклланиши ва Жанубий глобал давлатлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиши керак, ёки ўзининг асосий вазифаси — хавфсизликни таъминлашдан тўлиқ маҳрум бўлади.

У шунингдек, Европанинг «ўзига сиёсий рол бермаганини», ягона ташқи сиёсатни шакллантира олмаганини ва таъсирини йўқотганини билдирди. Крозеттонинг таъкидлашича, БМТ ва Европа Иттифоқи «дунёда ҳеч нарса англатмайди» ва таъсир жиҳатидан Хитой, Ҳиндистон, ҳатто Исроилга ҳам ўрин беради.

Министрнинг бу баёноти НАТОнинг Гаагадаги саммити арафасида янгради. У ерда ҳарбий харажатлар бўйича янги мақсад — ЯИМнинг 5 фоизигача кўтарилиши бўйича келишув кутилмоқда. Анъанавий равишда альянсда энг кам сарфлайдиган мамлакатлардан бири ҳисобланган Италия эса жорий йилда амалдаги 2 фоизли мақсадга эришиш ниятида.

Киритилди: 09:16 21.06.2025. Ўқилди: 872 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!