Маълум қилинишича, 62 ёшли эркак 2017 йилда Ўзбекистон фуқаролигидан чиққан. У сўнгги 14 йил давомида Исроилда яшаб келган.
Ҳодиса мамлакат ҳудудига берилган ракета зарбалари пайтида содир бўлгани хабар қилинмоқда. Ҳозирча марҳумнинг шахси ва ҳодиса тафсилотлари бўйича қўшимча маълумотлар очиқланмаган.
Айни пайтда Яқин Шарқдаги кескинлик ортиб бораётгани сабабли Исроил ҳудуди бир неча бор ракета ҳужумларига дуч келмоқда.