Бундай хоналар Исроилда 1950-йиллардан бери қурилади. Улар тўғридан-тўғри ҳаво ҳужумларидан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган.
МАМАД хоналарининг хусусиятлари:
Деворлари 25–30 см қалинликдаги темир-бетондан;
Махсус мустаҳкамланган эшик ва ойналар;
Портлаш тўлқинига чидамли;
Ҳавони тозалайдиган фильтр тизими мавжуд (кимёвий қуроллар ва бошқа ифлосланишларга қарши).
Бундай хоналар айрим ҳолларда ҳар бир хонадонда бўлади, ёки бутун қават учун умумий қилиб қурилади.
Илк маълумотларга кўра, бу тонгдаги ҳужумдан сўнг Исроилда ҳалок бўлганлар қайд этилмаган.