Бугун 5 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Исроил ниҳоят Ливанни тарк этади

 Исроил ниҳоят Ливанни тарк этади

Исроил Ҳизбуллоҳ билан 2024 йил ноябрь ойи охирида тузилган ўт очишни тўхтатиш келишувига биноан Ливан жанубидан ўз қўшинларини олиб чиқишни бошлади.

Қўшинларни олиб чиқишнинг биринчи босқичи Исроил-Ливан чегараси яқинида жойлашган Ал-Хиам қишлоғида бўлиб ўтди. Операцияда АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) раҳбари генерал Майкл Курилла ҳозир бўлган.

АҚШ ва Франция воситачилигида тузилган сулҳ битимида Ливан жануби Ливан армияси ва БМТ тинчликпарвар кучлари назорати остида бўлиши кўрсатилган. Исроил қўшинлари минтақани тарк этиши, Ҳизбуллоҳ эса оғир қуролларини чегарадан 25 км узоқликда олиб чиқиши керак. Бу бир неча ой давом этган шиддатли жангларга барҳам беради.

Киритилди: 23:22 13.12.2024. Ўқилди: 862 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!