Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Исроил мусулмонларнинг машҳур масжидга киришини тақиқлади

Исроил мусулмонларнинг машҳур масжидга киришини тақиқлади

Исроил расмийлари босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги Ал-Халил шаҳридаги Ал-Ҳарам Ал-Иброҳимий масжидига мусулмонларнинг киришини тақиқлади. Масжидга боришни тақиқлаш икки кун давом этади.

Ал-Ҳарам Ал-Иброҳимий масжиди раҳбари Ғассан ал-Режебий Анадўлу билан суҳбатда “Исроил босқинчилари яҳудийларнинг Суккот байрами муносабати билан масжидни икки кунга зиёратчилар учун ёпди", деди.

Унинг сўзларига кўра, тақиқ жорий қилинганидан кейин масжиднинг барча бўлимлари яҳудий кўчманчилар учун очиқ бўлган. “Бир қатор диний маросимлар баланд товушлар билан бирга бўлган. Исроил турли байрамлар баҳонасида Ал-Ҳарам Ал-Иброҳимий масжидини йилига 10 кун мусулмонлар учун ёпади”, — деди Режеби.

29-сентябрда бошланган яҳудийларнинг Суккот байрами бир ҳафта давом этади.

Киритилди: 12:32 03.10.2023. Ўқилди: 2762 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!