«Ҳизбуллоҳ» ҳаракати билан тузилган ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишув доирасида Исроил ўз қўшинларини Ливан ҳудудидан чиқаришни бошлади.
Хиамдан қўшинларнинг биринчи марта чиқарилишида АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) раҳбари Майкл Курилла иштирок этган. Ноябр ойи охирида Исроилнинг ҳарбий-сиёсий кабинети Исроил ва «Ҳизбуллоҳ» ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш келишувини маъқуллаган эди.