Бугун 23 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Исроил фаластинликлар уйларини ҳарбий базага айлантирди

Исроил фаластинликлар уйларини ҳарбий базага айлантирди

Исроил кучлари томонидан оккупация қилинган Фаластин шаҳарлари — Арура, Абвейн ва Рамалла вилоятидаги Нубани фермалари ҳудудида кенг кўламли операция ўтказилди. Бу ҳақда Фаластин ахборот маркази хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, ҳарбийлар рейдлар ўтказиб, аҳоли вакилларини қўлга олган ҳамда бино ва уйларни эгаллаб олган. Қатор ҳолатларда уй эгалари мажбуран чиқариб юборилган, бинолар эса вақтинча ҳарбий базага айлантирилган.

Маҳаллий манбалар шаҳарларга кириш-чиқиш блоклангани, ҳаракатланиш чеклангани ва аҳоли яшаш ҳудудларида ҳарбийлар сони ошганини хабар қилмоқда.

Исроил Эронга қарши авиазарбаларни бошлаганидан сўнг, Ҳеврон, Женин, Рамалла ва Қалқилия шаҳарларидаги ўнлаб уйлар эгаллаб олинди, оилалар чиқариб юборилди ва уйларга аскарлар жойлаштирилди. Фуқаролар ва фаоллар сўзларига кўра, бу ҳаракатнинг мақсади — ҳарбийларни эҳтимолий эрон зарбаларидан муҳофаза қилиш, яъни аскарлар фуқаролар орасида яширинмоқда.

Фаоллар армияни фаластинликлардан «тирик қалқон» сифатида фойдаланишда айблашмоқда — айнан шундай усулда Исроил ХАМАСни айблаган эди. Халқаро ҳуқуқда бу каби ҳаракатлар тақиқланган бўлса-да, Youth Against Settlements инсон ҳуқуқлари ташкилоти таъкидлашича, «афзаллик армия хавфсизлигига берилади, фаластинлик болалар ҳаётига эмас».

Киритилди: 08:50 21.06.2025. Ўқилди: 640 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!