Бугун 25 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Исроил Эрон ракета учирувчиларининг учдан икки қисмини йўқ қилди

Исроил Эрон ракета учирувчиларининг учдан икки қисмини йўқ қилди

ОАВ маълумотларига кўра, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Эронга қарши ҳарбий операция бошланганидан буён ракета учириш мосламаларининг учдан икки қисмини йўқ қилган.

Бу ҳақда “Report” агентлиги “Reuters” нашрига таяниб, Исроилдаги манба маълумотларини келтирмоқда.

Манбага кўра, Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг тахминан 20 та қирувчи самолёти Эроннинг ғарбий ҳудудларига навбатдаги ҳужум тўлқинини амалга оширган. Ҳужумлар асосан “ер–ер” туридаги ракета инфратузилмаси ва Эрон армияси объектларига қаратилган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бу зарбалар натижасида Эрон ракета учириш тизимларининг 66 фоизга яқини ишдан чиқарилган.

Киритилди: 17:56 19.06.2025. Ўқилди: 4036 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!