Исроил Эрон АҚШ президенти Доналд Трампга дронлар ёрдамида ҳужум уюштиришни режалаштираётгани ҳақида Марказий разведка бошқармасига маълумот тақдим этган. Бу ҳақда Israel Hayom газетаси икки давлат манбаларига таяниб хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, бу хабардан сўнг АҚШда хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Трампнинг оммавий чиқишлари чекланган, айрим юқори лавозимли амалдорлар эса ҳимояланган объектларга жойлаштирилган.
Эроннинг бундай режаси борлиги ҳақидаги хабар ҳозирча расман тасдиқланмаган.