Бугун 13 октябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Исроил 20 та гаровдаги фуқаро эвазига ХАМАС қўмондони Иброҳим Ҳамадни озод қилиши мумкин

Исроил 20 та гаровдаги фуқаро эвазига ХАМАС қўмондони Иброҳим Ҳамадни озод қилиши мумкин

Исроил ва ХАМАС ўртасида интизорлик билан кутилаётган отишмани тўхтатиш келишуви кучга киради. Унга кўра, яқин орада тирик қолган 20 нафар исроиллик гаровдаги шахс озод этилиши кутилмоқда. Аммо бу озодликнинг баҳоси жуда юқори бўлиши мумкин: Исроил юзлаб фаластинлик маҳбусларни, жумладан террорчиликда айбланган шахсларни озод қилишга мажбур бўлади.

Шу маҳбуслар орасида Иброҳим Ҳамад, ХАМАСнинг Ғарбий соҳилдаги собиқ ҳарбий қўмондони ҳам бор. Исроил манбаларига кўра, у 2000–2005 йиллардаги «Ал-Ақсо интифадаси» давридаги террорчилик ҳужумларининг 90 фоизидан ортиғи учун жавобгар ҳисобланади. Бу интифада Исроилга қарши оммавий зўравонликлар тўлқини бўлган.

📌 2012 йилда Исроил ҳарбий суди Ҳамадни 45 нафар исроилликни ўлдиргани ва юзлаб тинч фуқароларни яралагани учун 54 марта умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилган.

Исроилнинг ички хавфсизлик хизмати собиқ раҳбари ва ҳозирги қишлоқ хўжалиги вазири Ави Дихтер матбуотда шундай деди:

«Исроил, умумий қилиб айтганда, ХАМАСнинг баъзи талабларини қондиришга тайёр. Бироқ 2023 йил 7 октябрдаги ҳужумларда иштирок этган шахслар суд ҳукмини кутаётгани боис, улар озод қилинмайди».

Киритилди: 19:04 10.10.2025. Ўқилди: 729 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!