Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Испания НАТО саммитида мудофаа харажатларини ошириш бўйича мажбуриятни блоклаши мумкин

Испания НАТО саммитида мудофаа харажатларини ошириш бўйича мажбуриятни блоклаши мумкин

Испания ва яна бир нечта давлатлар НАТО саммитида мудофаа харажатларини 5% га ошириш мажбуриятини имзолашни тўсиб қўйиши мумкин, деб хабар беради El Pais манбаларга таяниб.

Мадридга бунинг учун ҳарбий бюджетка йилига қўшимча 80 миллиард евро ажратиш керак бўлади — бу деярли пенсия фондининг ярмидан кўпи.

Мазкур давлатлар, жумладан мақолада фақат Испания тилга олинади, мақсад аниқ фоизга эмас, балки белгилаб берилган вазифалар ва имкониятларни бажаришга қаратилган бўлиши керак, деб ҳисоблайди.

Улар ҳарбий эҳтиёжларга 3,5% ва киберхавфсизлик, инфратузилма ва бошқа шу каби соҳаларга 1,5% ажратишни таклиф қилмоқда.

“El Pais” ёзишича, “Совуқ урушдан бери энг муҳим НАТО саммити бўлиб, бу саммитда бўрон кўтарилиши мумкин”.

Эслатиб ўтамиз, саммитдаги яна бир муҳим масала — Украина бўлиб, у уруш йилларида биринчи бор якуний декларацияда тилга олинмаслиги мумкин.

Киритилди: 15:10 19.06.2025. Ўқилди: 578 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!