Бугун 1 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ироқда аҳолидан 1,2 миллионга яқин ўқотар қурол мусодара қилинди

Ироқда аҳолидан 1,2 миллионга яқин ўқотар қурол мусодара қилинди

Ироқ хавфсизлик кучлари аҳоли ва ҳарбийлаштирилган гуруҳлар қўлидаги қурол-яроғ устидан давлат назоратини ўрнатиш кампанияси доирасида қарийб 1,2 миллион дона ўқотар қуролни мусодара қилди.

Бу ҳақда Ироқ хавфсизлик кучлари медиа маркази раҳбари, генерал Саъд Маан маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, кампания бошланганидан буён, жумладан, куч тузилмаларининг махсус операциялари давомида 1 миллион 191 минг 441 дона ўқотар қурол ҳамда турли хилдаги 11 миллиондан ортиқ ўқ-дори мусодара қилинган.

Бундан ташқари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар 201 мингдан ортиқ ракета ва бомбани, жумладан, қўлбола портловчи қурилмаларни ҳам мусодара қилган.

«Фақат ўтган ҳафтанинг ўзида 8,7 мингдан ортиқ қурол рўйхатга олинди», — деди Маан.

Унинг аниқлик киритишича, тадбирлар Ироқ Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги қурол-яроғ муомаласини тартибга солиш ва уни давлат назоратига ўтказиш учун масъул бўлган махсус миллий қўмита назорати остида амалга оширилмоқда.

Генералнинг баҳолашича, эришилган натижалар қуролларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашда ҳамда давлат тизимидан ташқарида фаолият юритаётган қуролли тузилмаларни тугатиш борасида муайян ютуқларга эришилганидан далолат беради.

Киритилди: Бугун 11:05. Ўқилди: 262 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!