Бугун 20 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Ирон Исроилнинг энг муҳим ҳарбий-саноат марказини вайрон қилди

Ирон Исроилнинг энг муҳим ҳарбий-саноат марказини вайрон қилди

Якшанба куни тонг вақтида Ирон томонидан ўтказилган ракета ҳужуми натижасида Тел-Авив жанубида жойлашган Вейцман институтининг бир лабораторияси тўла йўқ қилинди. Бу ҳақда Haaretz нашри илмий муассаса профессорига таяниб хабар бермоқда. Унинг сўзларига кўра, ракета уч қаватли бинонинг бузилишига сабаб бўлган.

Вейцман институти — Исроилнинг ҳарбий-саноат комплексидаги энг муҳим марказлардан бири ҳисобланади. Бу ерда маълумотларни таҳлил қилиш ва жанг бошқаруви учун сунъий интеллект соҳасида тадқиқотлар, учувчисиз ва автоном тизимларни ишлаб чиқиш, радиоэлектрон кураш ва альтернатива навигация технологиялари ўрганилади.

Шунингдек, институт ҳарбий кодларни ҳимоя қилиш, жанг шароитида шифрланган алоқа таъминлаш, йўналтирилган энергия ва ядрога оид тадқиқотлар билан шуғулланади. Алоҳида йўналиш — жароҳатланган ҳарбийларни даволаш учун майдон тиббиёти технологиялари.

Институт Исроил ҳарбий тузилмалари билан яқин ҳамкорлик қилади ва Исроил армиясининг элит дастурларида иштирок этади. Муассасанинг асосий саноат шерикларидан бири Elbit Systems компаниясидир.

❕ Шунингдек, институт бир қатор ҳарбий ташаббусларда, жумладан Исроил ядровий дастурининг дастлабки босқичлари ва киберамалиётлар соҳасида махсус хизматлар фаолияти билан боғлиқ лойиҳаларда қатнашган.

Киритилди: 13:16 18.06.2025. Ўқилди: 2436 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!