Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

"Интер Майами" клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида "Порту"ни мағлубиятга учратди

"Интер Майами" клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида "Порту"ни мағлубиятга учратди

"Интер Майами" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи доирасида "Порту"ни мағлуб этди - 2:1. Учрашув Атлантадаги "Mercedes-Benz Stadium"да бўлиб ўтди.

Дастлабки голни 8-дақиқада Португалия жамоаси форварди Саму пенальтидан киритди. Иккинчи бўлим бошида Теласко Сеговия ҳисобни тенглаштирган бўлса, 54-дақиқада Лионель Месси жарима зарбасидан гол уриб, МЛС клубининг устунлигини оширди.

"Интер Майами" икки ўйинда 4 очко жамғариб, А гуруҳи турнир жадвалида қўшимча кўрсаткичлар бўйича пешқадам "Палмейрас" (4) дан кейин иккинчи ўринда бормоқда. "Порту" (1) учинчи ўринда.

24 июнь куни АҚШ жамоаси "Палмейрас"га қарши баҳс олиб борса, "аждарлар" "Ал Аҳли" билан куч синашади.

Киритилди: 07:20 20.06.2025. Ўқилди: 873 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!