Бугун 5 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Илон Маск бойлиги 400 миллиард доллардан ортиқ бўлган биринчи шахс бўлди

Илон Маск бойлиги 400 миллиард доллардан ортиқ бўлган биринчи шахс бўлди

Bloomberg миллиардерлар индексига кўра, Tesla ва SpaceX бош директори Илон Маск рекорд даражадаги деярли 440 миллиард долларга етди. Бу уни тарихда бойлиги 400 миллиард доллардан ошган биринчи шахсга айлантиради.

Қайд этилишича, 2022 йил охирида Маскнинг бойлиги кескин пасайиб, бозордаги ўзгарувчанлик ва компаниялари акциялари қийматининг пасайиши туфайли 200 миллиард доллардан кўпроқ йўқотган. Бироқ сўнгги ойларда унинг капитали тез ўсишни бошлади, бу қисман бозорларнинг Дональд Трампнинг АҚШ президентлик сайловидаги ғалабасига ижобий муносабати билан боғлиқ.

Илон Маск ўзининг лойиҳалари ва муваффақиятлари билан жаҳон сармоявий ҳамжамиятининг эътиборини тортишда давом этиб, дунёдаги энг бой одам сифатидаги мавқеини мустаҳкамламоқда.

Киритилди: 22:52 13.12.2024. Ўқилди: 1083 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!