Бугун 13 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Илон Маск АҚШдаги оралиқ сайловлар олдидан республикачиларга 276 миллион доллар хайрия қилди

Илон Маск АҚШдаги оралиқ сайловлар олдидан республикачиларга 276 миллион доллар хайрия қилди

Америкалик миллиардер Илон Маск 2026 йил ноябрида бўлиб ўтадиган Конгрессга оралиқ сайловлар олдидан республикачи номзодларни қўллаб-қувватлаш учун камида 276 миллион доллар хайрия қилди. Бу ҳақда « The New York Times» газетаси хабар берди. Маск вакили ҳам ушбу рақамларни тасдиқлаган.

Газета маълумотларига кўра, ҳисоб-китоблар 2026 йил июлидан буён амалга оширилган сиёсий хайрияларни қамраб олади. Ушбу маблағлар Маскни жорий оралиқ сайловлар давридаги энг йирик маълум донорлардан бирига айлантирган.

Хабарда айтилишича, хайрияларнинг катта қисми Маск яшайдиган ва унинг компаниялари заводлари ҳамда бош қароргоҳлари жойлашган Техас штатида сайловчиларни фаоллаштиришга йўналтирилган.

Маск 2024 йилги АҚШ президентлик сайловларида Дональд Трампни қўллаб-қувватлаш учун 290 миллион доллар сарфлаган. 2025 йилда Трамп билан келишмовчиликка борган пайтида у сиёсий хайрияларни камайтиришини билдирган. Кейинчалик иккиси муносабатларини тиклаган.

« The New York Times» маълумотларига кўра, янги хайриялар Маскнинг республикачиларни қўллаб-қувватлашда давом этаётганини кўрсатади.

Киритилди: Бугун 17:53. Ўқилди: 214 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!