Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.
Йиғилишда қайд этилганидек, турли сабаблар билан туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани олмаган болаларга бундай ҳужжатни расмийлаштиришдаги бюрократия ҳақида 448 нафар одам мурожаат қилган.
–Бу боласини боғча ва мактабга жойлаштиришда гувоҳнома сўралгани учун мажбур бўлиб мурожаат қилганлар, ҳали ариза бермаганлари қанча, – дея савол қўйди давлатимиз раҳбари.
Адлия вазирлигига ушбу масалага содда ечим ишлаб чиқиш топширилди.
Ўтган йили ички ишлар ваколатидаги масалалар бўйича 148 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. Айниқса, ички ишлар ходимларининг қўпол муомаласи ва тергов сифатидан норозилик кўплиги қайд этилди.
Тизим масъуллари ҳар 1 минг кишига нисбатан энг кўп ариза тушаётган Денов, Ургут туманлари, Самарқанд, Қарши, Наманган, Жиззах, Фарғона, Чирчиқ шаҳарларига бориб, аҳолининг муаммоларини эшитиши, профилактика инспектори ва терговчиларнинг касбий ва муомала маданиятини ошириш бўйича ўқитиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.