РФ ТИВ вакили Мария Захарова Украин режими раҳбарининг ядро қуроли ҳақидаги баёнотларига муносабат билдирди.
Унга кўра, бундай баёнотлар ядровий кескинликни кучайтиради ва бундан аввало Ғарбий Европа зарар кўриши мумкин.
Шунингдек, Россия Ғарбнинг ҳарбий-ядровий фаолиятини, жумладан бошқа давлатларнинг жалб этилишини диққат билан кузатаётгани таъкидланди.
Захарова, шунингдек, айни масала Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома (DNYAO) бўйича Нью-Йоркдаги йиғилишда кўтарилишини маълум қилди.