Абдуқодир Ҳусанов ҳафта бошида Англияга келади.
Журналист Фабрис Хокинснинг таъкидлашича, ҳимоячи яқин кунларда "Манчестер Сити"да тиббий кўрикдан ўтади ва шартнома имзолайди. У "Ланс"нинг "Гавр"га қарши навбатдаги ўйинида (12 январь) иштирок этмайди.
Таъкидланишича, француз клуби 20 ёшли футболчи учун бонуслар билан бирга 50 миллион евро олади - улар учун рекорд сумма.